Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди
У “Термиз-Тошкент” йўналишида тўхтатиб қолинган.

4 февраль куни Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи "Термиз-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган Cobalt русумли транспорт воситаси ходимлар томонидан тўхтатиб текширилган.
Автомобиль юкхонасида истеъмолга яроқсиз номаълум ҳайвон гўшти борлиги аниқланиб, вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига топширилган.







