Хоразмда дарахт кесган фермер жиноий жавобгарликка тортилди
У табиатга 618,1 млн сўмлик зарар етказган.

Хоразмда дарахт кесган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Гурлан туманида жойлашган «Х.О.» фермер хўжалиги раҳбари N.X. томонидан 81 туп табиий ҳолда ўсувчи, биологик соғлом туронғил дарахтлари ноқонуний кесилганлиги аниқланиб, табиатга 618,1 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Х.О.» фермер хўжалиги раҳбари Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.







