Ўзбекистонда яна бир ИЭС жаримага тортилди
Станцияда чанг-газ тозалаш ускуналари самарадорлиги тушиб кетган.

Янги Ангрен ИЭСда мутахассислар томонидан ўтказилган текшириш давомида атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли моддалар белгиланган меъёрларга нисбатан юқори эканлиги аниқланди.
Қайд этилишича, чанг газ тозалаш ускуналари (филтирлари) самарадорлиги 80 фоизга тушиб кетган.
Мазкур ҳолат бўйича атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантирганлиги учун 887 млн, саноат чиқиндиларини белгиланмаган жойга жойлаштирганлиги учун 116 млн, жами 1 млрд 3 млн сўм компенсация тўловлари ҳисобланган.







