Ўзбекистон

Президент электромобиль тармоғини ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишди

Тақдимотда бу бўйича дастур ишлаб чиқилиши белгиланди.

Президент электромобиль тармоғини ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишди

 

Президент Шавкат Мирзиёев электромобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

 

Мамлакатда автомобилсозлик бўйича катта тажриба ва инфратузилма бор. Бугунги кунда 8 та заводда ўнлаб турдаги автомобиллар, йўловчи ва юк машиналари, қишлоқ хўжалиги ва махсус техникалар ишлаб чиқарилмоқда. Яна 2 мингдан зиёд корхонада кооперация асосида бутловчи ва эҳтиёт қисмлар тайёрланмоқда.

 

Ўтган йили декабрда бўлган йиғилишда давлат раҳбари электромобиллар ҳаётга тез кириб келаётганини таъкидлаб, бу соҳани ўзлаштириш бўйича топшириқлар берганди. Жорий йил январда Хитойга давлат ташрифи чоғида Президент “BYD” компаниясининг бош қароргоҳида бўлди. Ушбу компания билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳа бошланди. Компания раҳбари билан музокара чоғида яқин истиқболда ишлаб чиқариш қувватини йилига 500 минг донагача етказиш бўйича фикр алмашилган эди.

 

Бу замон талаб қилаётган йўналиш. Сўнгги уч йилда Ўзбекистонда электромобиллар сотуви 10 баробар кўпайган. 2023 йилда импорт қилинган автомобилларнинг 35 фоизини электромобиль ва гибридлар ташкил қилган.

 

Шу боис мутасаддиларга бу йўналишдаги марраларни кенгроқ олиб, лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. “BYD” компанияси ҳамкорларини жалб қилиб, электромобиллар учун бутловчи қисмларни ўзлаштириш зарурлиги таъкидланди.

 

Мазкур янги тармоқда рақобатбардош бўлиш учун, энг аввало, инновация ва илғор технологиялар керак. Шу боис Турин политехника институти, муҳандислик марказлари, илмий институт ва лабораторияларни ўзаро боғлайдиган яхлит тизим яратиш вазифаси қўйилди.

 

Шунингдек, бу соҳа ривожланиши билан мутахассис ва ишчиларга талаб ортади. Яқин уч йилда бу талаб 10 мингга етиши мумкин. Шунинг учун малакали кадрлар тайёрлашни ҳозирдан бошлаш кераклиги қайд этилди.

 

Электромобилларни қувватлаш станцияларини ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилиши белгиланди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Президент электромобиль тармоғини ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишди | Zamon.uz