Ўзбекистон

Қашқадарёда трактори ноқонуний олиб қўйилган фермерга 355 миллион сўм компенсация ундириб берилди

Бу ҳақда Бизнес-омбудсман матбуот хизмати Zamon.uz'га маълум қилди.

Қашқадарёда трактори ноқонуний олиб қўйилган фермерга 355 миллион сўм компенсация ундириб берилди

 

Маълум қилинишича, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўбаси томонидан Нишон туманида фаолият юритувчи “Самандар нур” фермер хўжалиги раҳбари А.Болтаевнинг мурожаати ўрганилган. Аниқланишича, МИБ Нишон тумани бўлими томонидан “Самандар нур” фермер хўжалигидан жами 35 миллион сўм қарздорликни ундиришга оид 2022 йил 1 февралдан 23 октябргача 5 та ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.

 

Бироқ давлат ижрочилари томонидан қарздор ижро иши қўзғатилгани тўғрисидаги қарорлар билан таништирилмаган ҳолда, гаровда турган ҳайдов трактори хатланиб, фермер хўжалигининг даласидан олдиндан огоҳлантирилмасдан аукционда сотиш учун олиб кетилган. Фермер қарздорлик нотўғри ҳисобланганини, олдиндан бу ҳақда огоҳлантирилганда, масалага ойдинлик киритиб, қарзини тўлаган бўлишини бир неча бор таъкидлашига қарамасдан давлат ижрочилари буларни эътиборсиз қолдирган.

 

Бундан ташқари, 35 миллион сўмлик қарздорлик учун ундирув номутаносиб миқдордаги мулкка, яъни 977,5 миллион сўм кредит маблағи эвазига сотиб олинган тракторга қаратилиб, олиб кетилган. 

 

Мурожаатда қайд этилган ҳолатлар бўйича давлат ижрочиларининг ҳаракатларида қонун бузилишлари мавжудлиги сабабли бизнес-омбудсман томонидан МИБга қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилган. Шунингдек, фермер хўжалигининг манфаатида Қарши туманлараро маъмурий судига давлат ижрочиларининг хати-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳамда тракторни чиқариб бериш мажбуриятини юклаш ҳақида киритилган ариза кўрилишида вакил девони ходимлари қатнашиб, фермернинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши натижасида ариза қаноатлантирилди.

 

Натижада 2022 йил 7 декабрда трактор хатловдан чиқарилиб, А.Болтаевга топширилди ва унинг бузилган ҳуқуқлари қисман тикланди. Бироқ трактор ноқонуний ушлаб турилган 49 кун давомида етказилган зарар масаласи очиқ қолдирилди. Шундан сўнг фермер хўжалиги манфаатида жавобгар МИБ Нишон тумани бўлимидан 355 миллион сўм бой берилган фойда-зарарни ундириш тўғрисида Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

 

Суднинг 2023 йил 7 апрелдаги қарори билан даъво асоссиз рад этилди. Мазкур суд қарорига нисбатан берилган апелляция шикояти ҳам 2023 йил 3 августда Қашқадарё вилояти суди томонидан қаноатлантирилмасдан қолдирилди. Шундан сўнг фермер Олий судга мурожаат қилди. Олий суд кассация инстанциясининг 2023 йил 30 ноябрдаги қарори билан фермер хўжалиги манфаатида берилган кассация шикояти қисман қаноатлантирилиб, қуйи судларнинг асоссиз қарорлари бекор қилинди ва иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Қарши туманлараро иқтисодий судига юборилди. Фермер вакил девони ходимлари билан биргаликда суд мажлисларида иштирок қилиб, даъво талаблари асосли эканини исботлаб берди.

 

Яъни трактор ноқонуний ушлаб турилган 49 кун (ҳар бир кунга 7 миллион 260 минг сўм бой берилган фойда) учун жами 355 миллион сўм зарар етказилгани тузилган шартнома ва бошқа далиллар билан тўлиқ исботланди. Бугун, 5 февраль куни Қарши туманлараро иқтисодий суди томонидан иш кўрилиб, фермер фойдасига Мажбурий ижро бюроси Нишон тумани бўлимидан 355миллион сўм ундириш тўғрисида қарор чиқарилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёда трактори ноқонуний олиб қўйилган фермерга 355 миллион сўм компенсация ундириб берилди | Zamon.uz