Самарқандда Спорт бошқармаси ходими пора билан ушланди
У пул эвазига фуқарони ўқишга киритмоқчи бўлган.

Самарқандда университетга ўқишга киритиб қўйиш ва эсдалик нишони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, вилоят Спорт бошқармаси бош мутахассиси Ш.К. фуқаро Ш.Р.га “Энг яхши хизматлари учун” эсдалик нишони олиб бериши ҳамда фуқаро Н.Б.ни танишлари ёрдамида Қарши иқтисодиёт ва педагогика университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







