Актёр Аброр Турсунов вафот этди
У "Кулол ва хурмача” фильмидаги роли билан анча машҳур.

"Кулол ва хурмача” фильмидаги Хурмача образи билан таниш бўлган киноактёр Аброр Турсунов вафот этди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.
Кинематография агентлиги ижодкорнинг оила-аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилган.
Маълумот учун, киноактёр фаолияти давомида “Чинор остидаги дуэль”, “Суюнчи”, “Абдуллажон”, “Ким жинни”, “Аёллар салтанати” каби кўплаб фильмларда ҳам роллар ижро этган.







