Ўзбекистон

Апрелда VI Тошкент халқаро марафони ўтказилади

Унинг умумий соврин фонди 720 миллион сўм.

Апрелда VI Тошкент халқаро марафони ўтказилади

 

Жорий йилнинг 20-21 апрель кунлари VI Тошкент халқаро марафони ўтказилади.

 

Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси маълумотига кўра, марафон 5,5 мингдан ортиқ югуриш спорти ҳаваскорларини қабул қилади. Тадбир дастурига 42 км классик марафон масофаси, 21 км ярим марафон масофаси ва 3 ҳамда 10 км масофалари киритилган. Марафон арафасида «Kids Run» оммавий югуриш мусобақаси ва скандинавча юриш бўйича мусобақаларнинг ўтказилиши режалаштирилмоқда. 

Умумий соврин фонди 720 миллион сўмни ташкил қилади. Илк маротаба эркаклар ва аёллар орасида трасса рекорди учун асосий мукофотлардан ташқари бонуслар тақдим этилади. Аниқроғи, марафон масофаси учун 15 миллион сўм ва ярим марафон масофаси учун 10 миллион сўм берилади. 

 

Тошкент марафони халқаро миқёсдаги спорт тадбири бўлиб, World Athletics Label мақомига эга ҳамда World Athletics (Енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияси) мусобақалар тақвимига киритилган. 2023 йилда марафон доирасида Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига лицензиялар ўйналган. 2022 йилда эса марафон 28 га яқин дунё мамлакатларини бирлаштирувчи, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг спорт тадбирлари билан биргаликда ўтказилган. 

 

Старт-финиш шаҳарчаси пойтахтнинг энг марказида — Афросиёб ва Бешёғоч («Humo Arena» спорт мажмуаси майдони) кўчаларининг кесишиш нуқтасида жойлашади. Масофалар маршрути эса марказий кўчалардан ўтиб, бу иштирокчиларга шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш ва янги Тошкентнинг муҳитини ҳис қилиш имкониятини беради. 



 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Апрелда VI Тошкент халқаро марафони ўтказилади | Zamon.uz