Навоийдаги маҳаллага “Шарманда доскаси” ўрнатилди
Ҳолатга Омбудсман муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқда Навоий вилоятининг Кармана туманидаги маҳаллада “Шарманда тахтаси” пайдо бўлгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолатга Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил — Омбудсман расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Конституциянинг 26-моддасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланган.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7 моддасига кўра, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди.
"Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) маҳаллалардаги эълон тахталарига айбдор деб топилган шахснинг фотосурати ва у ҳақидаги маълумотлар жойлаштириш амалиётини инсон ҳуқуқларига зид деб ҳисоблайди", дейилади хабарда.







