Тошкентда электробус ҳайдовчиси қизил чироқда ҳаракатланди
Ҳолатга “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқда YUTONG русумли электробус ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги тўғрисида танқидий видео тарқалди. Ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу электробус ҳайдовчиси — 1972 йилда туғилган С.Р.гa нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилган.







