Э️нди IT соҳасидаги хотин-қизларга ҳам “Зулфия” мукофоти берилади
Бу ҳақда Президент фармонида белгиланди.

Ахборот технологиялари йўналишида ютуқларга эришган хотин-қизлар "Зулфия" номидаги давлат мукофоти билан тақдирланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Президент фармони билан “Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, эндиликда ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли хотин-қизлар "Зулфия" номидаги давлат мукофоти билан тақдирланади. Шунингдек, "Зулфия" номидаги давлат мукофоти комиссияси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиши ҳамда унга бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлик қилиши белгиланди.
Бундан ташқари, мукофотини олиш учун талабгорнинг сўнгги 3 йил (илгари 2 йил эди) мобайнидаги ибратли фаолияти, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатлар тақдим этилиши белгиланди.







