Қозоғистондаги лой кўчкиси оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
Кўчки ер ости сув қувурининг ёрилиб кетиши туфайли содир бўлгани тахмин қилинмоқда.

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида лой кўчкиси уйларни босиб қолди. Ҳодиса оқибатида тўрт киши, жумладан, икки бола вайроналар остида қолиб кетган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, уларнинг барчаси ҳалок бўлган ва жасадлари вайроналар остидан олиб чиқилган. Ушбу ҳудудда бинолар жуда зич жойлашгани боис қўшни уйлар аҳолиси ҳам эвакуация қилинган.
Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотларига кўра, кўчки ер ости сув қувурининг ёрилиб кетиши туфайли содир бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳокимлик ҳодиса сабалари билан биргаликда ҳудуддаги бинолар қурилиш ишларининг қонунийлиги юзасидан ҳам текширув ўтказишини маълум қилди.







