Ўзбекистон

Самарқандда фермер хўжалиги ерларини 70 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Фермер ота ва унинг ўғли келишилган пулнинг ярмини олаётганда ҳибсга олинган.

Самарқандда фермер хўжалиги ерларини 70 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

 

Самарқанд вилояти Нуробод туманида фермерлардан бири ўғли билан биргаликда фермер хўжалигига тегишли ерни сотмоқчи бўлганда ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ИИБ тезкор-қидирув хизмати Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ томонидан Нуробод шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

 

Тадбирда 63 ёшли фермер хўжалиги раҳбари, Х.Л. ва унинг ўғли фуқарога Нуробод тумани “Дўстлик” МФЙда жойлашган фермер хўжалигига қарашли 3 гектар ерни 70 минг долларга сотишини ҳамда туман ҳокимлиги ва кадастр бўлимидаги танишлари орқали унинг номига ҳужжат расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 35 минг доллар олган вақтида ушланган.

 

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Самарқандда фермер хўжалиги ерларини 70 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди | Zamon.uz