КХДР хакерлари хорижий компаниялардан 3 миллиард доллар ўғирлагани айтилмоқда
Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоботида қайд этилган.

Reuters нашрининг маълум қилишича, 2017 йилдан 2023 йилгача Шимолий Корея Бош разведка бюросининг хакерлари криптовалюта компанияларига камида 58 та киберҳужум уюштирган, бу эса Пхенянга 3 миллиард долларга яқин даромад келтирган.
КХДР расмийлари ўғирланган пулларнинг бир қисмини ракета дастури учун компонентлар сотиб олишга сарфлайди.
Шимолий Кореялик хакерлар молиявий ташкилотлар билан бир қаторда хорижий мудофаа компанияларига ҳам ҳужум қилмоқда.







