“Qatar Airways” Ўзбекистонга авиапарвозларни йўлга қўяди
Илк парвоз 2 июнь санасига режалаштирилган.

“Qatar Airways” авиакомпанияси Доҳа-Тошкент-Доҳа йўналиши бўйича авиарейсларни йўлга қўяди. Илк парвоз 2024 йилнинг 2 июнь санасига режалаштирилган.
Йўловчи авиарейси ҳафтада тўрт марта — душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Airbus A320 ҳаво кемаларида амалга оширилади.







