Хорижга стажировкага юбориладиган ёш тадқиқотчиларнинг улуши 47 фоизга етказилади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида “Ўзбекистон-2030” стратегиясидаги вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 8 феврал куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони лойиҳасида белгиланаётган вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда "Тараққиёт стратегияси" маркази бўлим бошлиқлари Холбеков Авазбек ва Миркомилов Анваржон, вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ходимлари қатнашди.



Маърузачилар “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган вазифаларни тушунтириб, амалиётга жорий этилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

Хусусан, 2024 йил давлат дастурининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналишида кўзда тутилган энг муҳим чоралар атрофлича муҳокама қилинди. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш мақсадида 100 нафар саралаб олинган педагоглар хорижий давлатларга малака ошириш ва стажировкага юборилиши, ОТМларнинг таълим дастурлари халқаро аккредитасиядан ўтказиш белгиланмоқда. Шунингдек хорижий ташкилотларга қисқа муддатли стажировкаларга юбориладиган ёш тадқиқотчиларнинг улушини 47 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда.
Учрашув сўнгида давлат хизматчиларига 2024 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўз таклифларини билдиришлари мумкинлиги айтиб ўтилди.








