Бир ҳафтада 40 га яқин украин аскарлари таслим бўлди
Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Бир ҳафта ичида 36 нафар украиналик ҳарбий хизматчи асир сифатида рус қўшинларига таслим бўлди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“4 февралдан 10 февралгача 36 нафар украиналик ҳарбий хизматчи таслим бўлди”, — дейилади вазирлик баёнотида.
Қўшимча қилинишича, учувчилар, артиллериячилар, ракетачилар ва дрон операторлари Украина Қуролли кучларининг саккизта ўқ-дорилар омборини йўқ қилган.







