Фарғонадан Олмаотага тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилиши мумкин
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамкуловни қабул қилди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамкуловни қабул қилди.
Учрашувда Фарғона вилояти ва Қозоғистон ўртасида ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини бугунги ҳолати таҳлил қилинди, ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган. Вилоят раҳбари текстил-трикотаж, кимё саноати, мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш, чарм-поябзал саноати каби соҳаларнинг вилоятимиз иқтисодиётида катта ўрин тутишини айтиб, бу соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш масаласини ўртага ташлаган.
Туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, Фарғона шаҳрида Олмаотага тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари ҳам учрашув кун тартибидан ўрин олди. Фарғона вилоятлари расмийлари ва тадбиркорларидан иборат делегациянинг яқин ойларда Қозоғистоннинг қатор йирик вилоятларига ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.







