Ўзбекистон

Лицензияси бекор қилинган нодавлат олий таълим ташкилотларининг бирон-бир талабаси кўчада қолмайди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хусусий ОТМнинг лицензияси тўхтатилиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

Лицензияси бекор қилинган нодавлат олий таълим ташкилотларининг бирон-бир талабаси кўчада қолмайди

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузганлиги учун 6 та нодавлат олий таълим ташкилотининг тегишли лицензиясини бекор қилиш бўйича судга даъво аризалари киритилган.

 

Шундан 5 тасининг тегишли лицензияси суд қарорига кўра бекор қилинган, 1 та нодавлат олий таълим ташкилотининг лицензиясини бекор қилиш бўйича суд жараёни давом этмоқда.

 

Бугунги кунга қадар суд жараёнлари тўлиқ якунланган ва лицензияси бекор қилинган олий таълим ташкилотлари – “Валлей Инновативе Университй”, Урганч шаҳридаги Бинари университетининг барча талабалари тегишли тартибда олий таълим ташкилотларига кўчирилди. 

 

Ҳозирда лицензияси бекор қилинган бошқа олий таълим ташкилотларининг талабаларининг ўқишини кўчириш ишлари ташкил этилмоқда.

Ноқонуний “Умра” ташкилотчилари: фуқаролардан 9 минг 450 доллар олинган

Ноқонуний “Умра” ташкилотчилари: фуқаролардан 9 минг 450 доллар олинган

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида икки ноқонуний ҳолат аниқланди.

Беркинмачоқ ўйинидаги фожиа: 5-қаватдан тушган боланинг аҳволи маълум қилинди

Беркинмачоқ ўйинидаги фожиа: 5-қаватдан тушган боланинг аҳволи маълум қилинди

Бола 22 ноябрь куни беркинмачоқ ўйнаётиб, уйнинг чордоғидан пастга тушиб кетган.

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги “Уйқудаги етти ёш ғори” тарихий мажмуасига ташриф буюрди

Ушбу маскан Иорданияда энг эъзозланадиган тарихий-диний ёдгорликлардан бири ҳисобланиб, ислом маънавий меросида алоҳида ўрин тутади.

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Оҳангаронда мудҳиш ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Иордания билан иқтисодий шериклик: бешта соҳада ҳамкорлик кенгайтирилади

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи икки мамлакат бизнес форумида иштирок этди.

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат ташрифи доирасида жами 19 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди ва имзоланди.

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева Аммон шаҳридаги Jordan River Designs ҳунармандчилик шоурумига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева бу каби ташаббусларнинг хотин-қизлар бандлиги ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги аҳамиятини қайд этди.

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи музокара ўтказди

Имтиёзли савдо битимини имзолаш, ўзаро савдо ҳажмини келгусида 500 миллион долларга етказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.