Ўзбекистон

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раддия билан чиқди

Ижтимоий тармоқларда АЖ томонидан ишчиларни мажбурий-ихтиёрий равишда тўланмайдиган таътилга чиқарилаётганлиги ҳақидаги маълумот тарқалган.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раддия билан чиқди

 

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ишчиларни мажбурий-ихтиёрий равишда тўланмайдиган таътилга чиқарилаётганлиги ҳақидаги маълумот тарқалиб, ушбу хабарнинг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида нотўғри талқин қилиниши турли эътирозларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддасига мувофиқ, ходимнинг ёзма мурожаатига (ариза) биноан унга иш ҳақи тўланмайдиган таътил берилиши мумкин, бу таътилнинг давомийлиги у билан иш берувчи ўртасидаги келишувда белгиланади. Яъни иш ҳақи тўланмайдиган таътил бериш учун асос ходимнинг ёзма мурожаати ҳисобланади.

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятида иш ҳақи тўланмайдиган таътиллар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддасида ўрнатилган тартибда ишлаб келинмоқда. Бугунги кунда Жамиятда ишчи ходимлар ихтиёрий-мажбурий равишда тўланмайдиган таътилга чиқарилиш ҳолатлари мавжуд эмас.

 

Ҳозирги кунда, мазкур масала юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибий корхоналари раҳбар ходимлари билан тегишли тушунтирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Бугунги кунда Жамиятнинг иқтисодий-молиявий фаолиятида тақчиллик кузатилмоқда. Шу муносабат билан мақсадсиз йўналтирилаётган харажатларни мақбуллаштириш чоралари кўриб келинмоқда.

 

"Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-329-сонли Қарорига мувофиқ темир йўл соҳасида трансформация, рақамлаштириш, йўловчи ва юк ташишда хавфсиз ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш, барқарор инвестиция муҳитини яратиш, ҳаракат тартибини янгилаш ва молиявий ҳолатни мустаҳкамлаш устувор вазифа этиб белгиланган бўлиб, бунинг натижасида Жамиятнинг иқтисодий молиявий ҳолати яхшиланиши кутилмоқда", — дейилади хабарда. 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раддия билан чиқди | Zamon.uz