Андижондаги икки қаватли уйда ёнғин чиқди
Воқеа жойига 7 та ёнғин-қутқарув экипажи юборилган.

Бугун, 11 февраль куни Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги уйда ёнғин юз берди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 14:00 да Марҳамат тумани «Ўзбекистон» МФЙда жойлашган икки қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 7 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 14:06 да етиб бориб, ёнғин соат 14:16 да ўраб олинган ва соат 14:44 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.







