Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги биринчи эко-университет очилди
У Тошкент вилоятида жойлашган.

Тошкент вилоятида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети — Green Universityʼнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Университет давлат олий таълим муассасаси бўлиб, Hub and Spoke тамойили асосида фаолият олиб боради. Ушбу модель стратегик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка, яхлит ўқув тизимини яратишга, ресурсларни оптималлаштиришга, талабалар ва мутахассисларнинг ҳаракатчанлигига асосланади, шунингдек, маҳаллий мутахассислар салоҳиятини ошириш, билим ва тажриба алмашишга ёрдам беради.
Ҳозирги кунда ҳамкорлик учун университетга Буюк Британия, Янги Зеландия, АҚШ ва бошқа давлатлар халқаро университетларининг турли профессорларини фаол жалб этмоқда.







