Ўзбекистон

Миграция турларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик кучайтирилмоқда

Самарқандда "Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисида"ги Конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши ўтказилмоқда.

Миграция турларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик кучайтирилмоқда

 

11 февраль куни “Silk Road Samarkand” конгресс залида “Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисида”ги Конвенция (CMS COP14) иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши доирасида “Табиат чегара билмайди: кўчиб юрувчи турлар ва Марказий Осиёда барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорлик қилиш” мавзусида юқори даражадаги тадбир ўтказилди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Кўчиб юрувчи турлар тўғрисидаги конвенция (СМS) ижрочи котиби Эми Френкел, БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури (UNEP) ижрочи директори Ингер Андерсен, Сувли-ботқоқли ерлар бўйича Рамсар конвенциясининг Бош котиби доктор Мусонда Мумба, Марказий Осиё давлатларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сектори раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий доиралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

“Кейинги беш кун ичида биз миграция турлари билан боғлиқ қатор масалаларни, жумладан, иқлим ўзгаришининг ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларини муҳокама қиламиз. Мақсадимиз – экотизимлар ва соғлом сайёрани сақлашда муҳим роль ўйнайдиган кўчиб юрувчи турларни сақлаш бўйича ечим топиш ва самарали режалар ишлаб чиқиш”, — деди А.Абдуҳакимов.

 

“Марказий Осиёда кўчиб юрувчи турларни сақлаш бўйича трансчегаравий ва минтақавий ҳамкорлик” биринчи сессияси доирасида Марказий Осиё давлатлари вазирлари ўртасида кўчиб юрувчи турларни сақлаш бўйича трансчегаравий ва минтақавий ҳамкорлик бўйича мулоқот бўлиб ўтди. Иккинчи сессияда халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Марказий Осиёдаги кўп томонлама муносабатлар ва ҳамкорлик масалалари бўйича мулоқоти ўтказилди. Учинчи сессияда эса давлат сектори раҳбарлари кўчиб юрувчи турларни сақлаш соҳасида халқаро ва трансчегаравий ҳамкорлик бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

 

Учрашув давомида Марказий Осиё давлатлари вазирлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ўртасида миграция турлари ва трансчегаравий йўлакларни ҳимоя қилиш бўйича биргаликдаги ҳаракатларга қаратилган қатор келишувлар имзоланди.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"