Ўзбекистон

"Ўзгидромет" шошилинч ахборот эълон қилди: Ўзбекистонда яна қор ёғиши мумкин

18-19 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечалари –8 даражагача пасаяди.

"Ўзгидромет" шошилинч ахборот эълон қилди: Ўзбекистонда яна қор ёғиши мумкин

 

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати совуқ даражага тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Ўзгидромет" бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев хабар берди.

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 феврал куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17–19 феврал кунлари эса республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

 

16 февралда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17–19 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) кузатилади, 17–18 феврал кунларида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади.

 

16–18 феврал кунлари республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 17–22 метр/секундга етади, баъзида 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин.

 

18–19 феврал кунларига келиб, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечалари –3...–8 даражагача, кундуз кунлари 0...–3 даражагача пасаяди. Шимолда 17–19 феврал кунлари ҳарорат кечалари –13...–16 даража, кундуз кунлари –5...–8 даража бўлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Ўзгидромет" шошилинч ахборот эълон қилди: Ўзбекистонда яна қор ёғиши мумкин | Zamon.uz