Ўзбекистон

Пахта ва ғалла ҳосили учун 10 триллион сўмдан ортиқ имтиёзли ресурс ажратилди

Соҳадаги ҳисоб-китоб интизомида камчиликлар борлиги айтилди.

Пахта ва ғалла ҳосили учун 10 триллион сўмдан ортиқ имтиёзли ресурс ажратилди

 

2024 йилги пахта ва ғалла ҳосили учун бюджетдан 10 триллион сўмдан зиёд имтиёзли ресурс ажратилди.

 

Кластер, фермер ва деҳқонлар имтиёзли кредит олишини осонлаштириш мақсадида очиқ-ошкора платформа ишга тушди. Лекин, 2024 йил пахтасини сотиш бўйича фючерс шартномаси тузган фермерларнинг маълум қисми кредитларни ҳалигача олмаган. Сабаби, айрим банклар “ресурс йўқ, гаров таъминоти керак”, деган баҳоналар билан тайёр маблағни бермаяпти.

 

Шунингдек, соҳада ҳисоб-китоб интизомида ҳам камчиликлар борлиги айтилди. Масалан, кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаган. Янги тизимга кўра, олдинги қарзини 1 апрелгача ёпмаган кластер билан фьючерс шартномаси бекор қилинади ва фермерга пахтани биржада сотишга рухсат берилади.

 

Маълумотни электрон платформага тўлиқ киритган ва фьючерс шартнома имзолаган фермерга кредит кўпи билан уч кун ичида ажратилиши шартлиги таъкидланди.

Қишки шиналарни қачон алмаштириш керак? ЙҲХБ ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Қишки шиналарни қачон алмаштириш керак? ЙҲХБ ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Шиналардаги ҳаво босимини камида ойига бир марта текшириш тавсия этилади.

Бухоро автопарки 25 та автобус билан бойиди: хизмат сифати оширилмоқда

Бухоро автопарки 25 та автобус билан бойиди: хизмат сифати оширилмоқда

Шаҳар автопаркига Хитойдан келтирилган замонавий автобуслар қўшилди, марказий кўчаларда эса улар учун алоҳида йўлаклар ажратилмоқда.

Меҳнат қонунчилигига ўзгартиришлар: уч ойгача стажировка ва ишдан бўшатишнинг янги тартиби таклиф қилинмоқда

Меҳнат қонунчилигига ўзгартиришлар: уч ойгача стажировка ва ишдан бўшатишнинг янги тартиби таклиф қилинмоқда

Қонун лойиҳасида тажрибасиз номзодлар учун касбий стажировка, масофавий таълим олаётган ходимларга қўшимча кафолатлар ҳамда меҳнат шартномаси бекор қилинганда SMS орқали хабардор қилиш механизми назарда тутилган.

Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити ёмонлашди: ҳайдовчилардан огоҳлик сўралади

Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити ёмонлашди: ҳайдовчилардан огоҳлик сўралади

Айни вақтда А373 «Тошкент – Оҳангарон – Ангрен – Қўқон – Шаҳрихон – Андижон» халқаро автомобиль йўлининг довон қисмида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда.

Ўзбекистонда 593 километр пулли йўл қурилади: лойиҳаларга 5,6 миллиард доллар сарфланади

Ўзбекистонда 593 километр пулли йўл қурилади: лойиҳаларга 5,6 миллиард доллар сарфланади

Ҳокимларга бир ой ичида ҳар бир ҳудудда 1–2 тадан йўл ёки кўприк лойиҳасини танлаб, инвесторлар билан ишлашни бошлаш топширилди.

Соҳа масъулларини жиддий огоҳлантирдим. Сўровим шунга яраша бўлади — Саида Мирзиёева

Соҳа масъулларини жиддий огоҳлантирдим. Сўровим шунга яраша бўлади — Саида Мирзиёева

Ҳудуддаги маҳаллалар, айрим таълим ва маданият муассасаларининг шароити кўздан кечирилиб, аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилиши ортидан фирибгарлик: фуқаролардан паспорт маълумотлари сўралмоқда

Ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилиши ортидан фирибгарлик: фуқаролардан паспорт маълумотлари сўралмоқда

Алдовчилар, асосан, ёши катта ва пенсионер фуқароларга қўнғироқ қилиб, ҳисоблагич ўрнатиш баҳонасида шахсий маълумотларини қўлга киритишга уринмоқда.

Туризм инфратузилмаси кенгайтирилади: 2030 йилгача соҳага 3,1 триллион сўм ажратилади

Туризм инфратузилмаси кенгайтирилади: 2030 йилгача соҳага 3,1 триллион сўм ажратилади

Янги туризм лойиҳаларини амалга ошириш учун 5 минг гектар ер майдонини аукцион савдоларига чиқариш режалаштирилган.