Бухорода журналистга суиқасд қилинди
Ҳолат бўйича БП расмий баёнот берди.

Бухоро вилоятида журналист ҳаётига суиқасд қилинди. Ҳолат бўйича Бош прокуратура расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, 6 февраль куни Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида жойлашган кафеда “TAFTISH.UZ” ахборот агентлиги мухбири Ў.Т. таниши А.А. билан олдиндан ўртада низо бўлганлиги боис келишмовчилик юзага келган ва А.А. ошхона пичоғи билан Ў.Т.нинг қорин қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шофиркон тумани прокуратураси томонидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1 - қисми (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, 7 февраль куни унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.







