Навоийда 11 ёшли қиз B2 сертификатини қўлга киритди
Зарина Мухиддинова ушбу натижага илк уринишдаёқ эришди.

Хатирчи туманидаги 22-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Зарина Мухиддинова чет тилини билиш даражаси бўйича B2 қўлга киритди. Бу Навоий вилоятида энг яхши натижалардан бири бўлган.
Заринанинг онаси Моҳичехра Рустамова олий тоифали она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси. Отаси Ҳусниддин Баратов эса тарих фанидан репититорлик қилади.

Зарина чет тилини ўрганиш билан бир қаторда шахмат билан ҳам шуғулланади. У шахмат бўйича ўтказилган турли мусобақаларда вилоят ҳамда республика даражасида турли совринларни қўлга киритган.
“Мактабимизда чет тилини билиш даражаси бўйича сертификат олган юқори синф ўқувчилари кўп. Аммо бошланғич синф ўқувчилари орасида йўқ эди. Зарина ёш тоифаси бўйича B2 сертификатини қўлга киритишда нафақат мактаб ёки туманимизда, вилоятимизда ҳам яхши натижа қайд этди”, — дейди у таҳсил олаётган мактаб ўқитувчиси Дилшода Мустафоева.
Эслатиб ўтамиз, ОТМга ўқишга киришда чет тилидан B2 сертификати бор абитуриентга максимал балл берилади.







