Қаршида ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик аниқланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Иккита вилоятда ишга ва ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро Д.Н. фуқаро А.Х.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “Шўртангаз кимё мажмуаси” МЧЖнинг қурилиш ва таъмирлаш бошқармасига ишга киртиб қўйиши эвазига 1 500 АҚШ долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, “Ch.C.” МЧЖ раҳбари У.К. фуқаро Н.А.ни Қарши шаҳар Ахборот технологиялари ва менежмент университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 12 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







