Эстония Россия билан чегарасини ёпишга тайёрланмоқда
Бу бўйича огоҳлантирувчи варақалар тарқатила бошлаган.

The Moscow times нашрига кўра, чегарачилар россияликларга яқин келажакда Россия–Эстония чегараси ёпилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирувчи варақалар тарқата бошлаган.
Сўнгги ҳафталарда Москва Эстония чегарасига Европа Иттифоқига киришга қонуний ҳуқуқи бўлмаган муҳожирларни атайлаб юборишни ташкиллаштирмоқда. Агар бу фаолият давом этса, биз икки мамлакат ўртасидаги чегара ўтиш пунктларини ёпишга мажбур бўламиз, дейилади хабарномада.







