Ўзбекистон

Президент ижтимоий ҳимоя бўйича таклифлар билан танишди

Энди маҳалладаги “еттилик” оилалардаги ижтимоий муаммонинг сабабини аниқлаб, уларни оғир вазиятдан олиб чиқиш бўйича ижтимоий хизматларни сафарбар қилади.

Президент ижтимоий ҳимоя бўйича таклифлар билан танишди

 

Президент Шавкат Мирзиёевга ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди.

 

Мамлакатда аҳолининг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилиб, ижтимоий хизмат турлари ва кўлами кенгайтириб келинмоқда. 2023 йил 1 июнда давлат раҳбарининг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди.

 

Ўтган даврда Агентлик томонидан ижтимоий ҳимоя тизимининг самарадорлиги ва манзиллилиги жойларга чиқиб ўрганилди. Бу жараёнда тизимни маҳалла даражасида адолатли ташкил этиш, тўғри молиялаштириш, оғир аҳволга тушиб қолган одамларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашишда камчиликлар борлиги аён бўлди.

 

Тақдимотда ушбу муаммоларни тизимли ҳал этишга қаратилган таклифлар кўриб чиқилди.

 

Уларга кўра, энди маҳалладаги “еттилик” оилалардаги ижтимоий муаммонинг сабаби, уларга таъсир қилувчи омиллар аниқлайди, мавжуд имкониятлар баҳолаб, уларни оғир вазиятдан олиб чиқиш бўйича ижтимоий хизматларни сафарбар қилади.

 

“Саховат ва кўмак” жамғармасидан ёрдамларни оиланинг ижтимоий аҳволини индивидуал баҳолаш асосида кўрсатиш йўлга қўйилади.

 

Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш, ҳаётга самарали жорий этиш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция талабларини ҳаётга татбиқ этишни изчил давом эттириш, жумладан, ногиронлиги бўлган инсонларга кўмаклашиш, жамиятга интеграция қилиш, сифатли протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Президент ижтимоий ҳимоя бўйича таклифлар билан танишди | Zamon.uz