Самарқандда ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчилар ушланди
Улар маъмурий баённомаларни йўқ қилмоқчи бўлган.

Жорий йилнинг 16 январь куни Каттақўрғон туманида Cobalt автомобилини ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқарган ҳайдовчи ЙПХ ходимига маъмурий баённомани йўқ қилиш ҳамда машинани жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 400 доллар бераётганда қўлга олинган.
Шунингдек, Пастдарғом туманида Cobalt машинасини маст ҳолатда бошқариб қўлга тушган ҳайдовчи ЙПХ ходимига маъмурий баённомани йўқ қилиш ҳамда машинасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 400 долларни пора сифатида бераётганида қўлга олинган.







