Зироат Мирзиёева ФАО Бош директори ўринбосари билан учрашди
Мулоқотда экологик масалалар муҳокама қилинган.

«Замин» фонди Васийлар кенгаши раиси Зироат Мирзиёеванинг ФАО Бош директори ўринбосари ҳамда Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Виорел Гутсу билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда биологик хилма-хилликни асраш, озиқ-овқат хавфсизлиги, экологик таълимни илгари суриш билан боғлиқ қўшма лойиҳа ва ташаббусларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, онгли истеъмол қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлиги ҳамда барқарор экологик масъулиятли хулқ-атворни шакллантириш муҳимлигини таъкидладилар.







