Ўзбекистон

Антикоррупция агентлиги 2023 йилда кимлардан ва қандай совғалар олди?

Агентлик ўтган йилдаги Совғалар реестрини эълон қилди.

Антикоррупция агентлиги 2023 йилда кимлардан ва қандай совғалар олди?

 

Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2023 йилда хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан ходимлари қандай совғалар қабул қилгани ҳақида маълумот берди. Бу агентлик сайтида эълон қилинган Совғалар реестрида кўрсатиб ўтилган.

 

Унга кўра, 1 йил ичида 33 млн 736 минг сўмлик 26 та совға агентликка ҳадя қилинган. Уларни ташкилот директори Акмал Бурхонов, раҳбар ўринбосарлари Умида Тухташева, Умед Мавлянов ва бошқа ходимлар қабул қилган.

 

Ҳадяларнинг аксарияти рамзий сувенир ва деворга осиладиган буюмлардир. Уларинг ичидан қиймати юқори бўлган совғалар Қатар расмийлари томонидан берилган. Хусусан, 4 млн 800 минг сўмлик қалъа шаклидаги сувенир ҳамда бошқа бир рангли сувенирни Қатар Коррупцияга қарши курашиш ва қонун устуворлиги маркази ҳамда Бош прокуратураси берган. Қатарнинг Давлат аудит бюроси совға қилган лаган эса 2 млн 400 минг сўмга баҳоланган. Мамлакатнинг мамурий назорат ва шаффофлик идораси берган, Қатар ҳамда Ўзбекистон давлатлари байроғи акс эттирилган, металлдан ясалган кема шаклидаги сувенир 2,5 млн сўм туради. Уларнинг барчаси агентлик раҳбари Акмал Бурхоновга ҳадя қилинган.

 

Шунингдек, у Тожикистон давлат Молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлигидан 2 млн 800 минг сўмлик яшил оникс ваза қабул қилиб олган.

 

Берилган совғаларнинг рўйхати:

 

акмал бурхонов, антикоррупция агентлиги

акмал бурхонов, антикоррупция агентлиги

 

Берилган ҳадяларнинг қийматини Совғалар реестрини юритиш давлат органининг хўжалик бўлинмаси савдо дўконлари, интернет ҳамда бошқа манбалар ва усуллар орқали ўрганиб чиққан ва унинг ўртача қийматини киритган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.