Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистонда 20 даражагача совуқ бўлади

Республиканинг қатор ҳудудларида қор ёғиши кутиляпти.

Бугун Ўзбекистонда 20 даражагача совуқ бўлади

 

Бугун, 17 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўллар ях бўлади. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5 даража, кундузи 1 даража совуқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойлардаги йўллар ях бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши, бу айрим туманларда сониясига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 11-16, Устюртда 17-20 даражагача, кундузи 3-8 даража совуқ, Хоразм вилоятида кечаси 6-11, кундузи 1-6 даража совуқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади. Йўлларда ях кузатилиши мумкин. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши, бу баъзи туманларда сониясига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 0-5 даража, кундузи 3 даража совуқ, чўл ҳудудларида кечаси 11-16, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

 

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиб, йўллар ях бўлади, Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши, бу баъзи туманларда 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 3-8 даража, кундузи 3 даража совуқ бўлади.

 

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиб, йўлларда ях кузатилади. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши, бу эса баъзи туманларда 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 3-8 даража, кундузи 3 даража совуқ бўлади.

 

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб, ёғингарчилик бўлади, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши, бу баъзи туманларда 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

 

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши, бу баъзи туманларда 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда ях бўлади. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши, бу баъзи туманларда 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши мумкин. Йўлларда ях кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Бугун Ўзбекистонда 20 даражагача совуқ бўлади | Zamon.uz