Ўзбекистон

Энди мактабларда давомат яхшиланиб, ўқитувчиларга ҳурмат ортадими?

Таълим тизимига Миллий гвардиянинг жалб этилишидан нималар кутиляпти?

Энди мактабларда давомат яхшиланиб, ўқитувчиларга ҳурмат ортадими?

 

Нима учун мактаб таълими зарур, нега болаларни тарбиялаш, уларни таълимга йўналтиришда ва ўқитувчиларга бўлган ҳурматни оширишда жамиятнинг ва барча тузилмаларнинг иштироки муҳим?

 

Давлат раҳбари таълим сифатини ошириш ва таълим жараёнини такомиллаштириш зарурлигини қайта ва қайта таъкидлаб, “... мактабларга барча миллат ва жамиятни биргаликда киришга чақирди”. Миллий гвардия зиммасига ҳам аниқ вазифалар юклатилди.

 

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда Миллий гвардия томонидан мактаб дарсларидаги давоматни назорат қилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида муҳокамалар давом этмоқда. Келинг, фойдаланувчилар асосан нима ҳақида ёзаётганини кўриб чиқамиз.

 

Биринчидан. (ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг изоҳлари). “Нима учун куч тузилмаси болаларни назорат қилиши керак? Яхшиси кўчалардаги тартибни таъминласин”.

 

Миллий гвардия ўзининг ҳуқуқий мақомига кўра нафақат Қуролли Кучлар қўшинларининг махсус тури, балки жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасида алоҳида ҳуқуқни муҳофаза қилиш функцияларига эга тузилмадир. Жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш Миллий гвардиянинг асосий вазифалари бўлганлиги сабабли, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни, шу жумладан вояга етмаганлар томонидан содир этилганларини аниқлаш ва олдини олиш ҳам Миллий гвардия вазифалари доирасига киради.

 

Маълумот учун, 2024 йилнинг январь ойида жиноят содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган 133 нафар вояга етмаганларнинг 81 нафари, яъни умумий кўрсатгичнинг 61 фоизини мактаб ўқувчилари ташкил этади.

 

Болалар содир этган жиноят турлари таҳлил қилинса, ўқувчилар ҳуқуқбузарликларни асосан мактабда дарсларда бўлиши керак бўлган вақтда содир этганликлари маълум бўлди. Мисол учун, безорилик (17), талончилик (4), транспорт воситаларини ўғирлаш (4), ўғрилик (53), зўравонлик (1), фирибгарлик (7), оғир тан жароҳати етказиш (1). Шу билан бирга, юқорида айтиб ўтилган жиноятларнинг энг кўп содир этилган жойи жамоат жойлари: кўчалар, боғлар, бозорлар ва бошқа савдо шохобчалари, шунингдек, кўнгилочар масканлар бўлган.

 

Шу даврда, йил бошидан бери мактаб ўқувчиларидан 350 га яқин пичоқ, кастет ва бошқа соғликга жиддий зарар етказиши, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин бўлган нарсалар олиб ташланди.

 

Ўсмирлар мактабга бутун қурол-яроғ арсенали билан келишади. Мактаб ўқувчиларида нафақат тамаки маҳсулотлари, снюслар, балки кучли таъсир қилувчи дори препаратлари ҳам топилган.

 

Болалар ўзбошимчалик билан, баъзида ота-оналари рухсати билан ҳам автомобилларни олиб, кўчаларда пойга уюуштиришмоқда.

 

Мактаб ўқувчилари ўртасида айнан таълим муассасаси ҳудудида уюштирилаётган жанжаллар видеоси интернетда пайдо бўлмоқда кўришингиз мумкин.

 

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари ёки уларнинг ота-оналари томонидан ўқитувчиларни ҳақорат қилиш ёки калтаклаш ҳолатлари тўғрисидаги хабарлар ва видеолар пайдо бўлмоқда буни кўришингиз мумкин.

 

Нима учун баъзи болаларимиз ўқитувчиларга, атрофдаги бошқа одамларга ҳурматсизлик кўрсатишади? Баъзи ўқитувчилар "иш жойини ўзгартириш ҳақида ўйлашларини" тан олишди, чунки "болаларни бошқариб бўлмайди", "синфга киришдан қўрқишади"," болалар ва уларнинг ота-оналарининг тажовузкорлиги ва қўполлигига қарши тура олишмайди", "ота-оналарга гапириш бефойда, кўпчилик ҳатто ота-оналар йиғилишига келмайди","ота-оналарга фарзандининг дарсларни бузишини, дўқ қилишини айтилганда, бунга жавобан менинг ёмон ўқитувчи эканлигим, саккизинчи синф ўқувчисига ёндашув топа олмаётганимни эшитдим”.

 

Бу ерда калит сўз – ота-оналар. Самарқанд мактабларидан бирининг ўқитувчиси ҳам "Миллий гвардия томонидан мактабларда давоматни текширилишини қўллаб қувватлади. Бу нима учун керак эди?

 

“Мен Самарқанддаги мактаблардан бирида ишлайман. Албатта, биз бу масалага Миллий гвардияни қўшишимиз керак бўлган вазиятга тушганимиз аянчли. Аммо шу кунларда, шахсан менинг синфимда давомат яхшиланди. Ота-оналарга бу нарсани етказиш қийин, йиғилишга саноқлилари келади. Болаларнинг ўқиши ёки тарбиясига эътирозларимизга эътибор ҳам беришмайди. Кўп мактабларда нима бўлаётганини тасаввур ҳам қила олмайсиз. Шанба кунлари 10 нафар ўқувчи мактабга келмайди. Улар телефонларда ўтиришади, сиз эса ҳеч нарса қила олмайсиз! Ўқишни хоҳлашмайди. Саноқлилари ўз келажаги учун ҳаракат қилишади. Мен билимга муҳтож бўлган 5-6 ўқувчи учун дарсларга бораман. 35 ўқувчидан 5 таси, бу денгиздаги томчи! Мени болалар эмас, балки уларнинг ота-оналари ҳайратда қолдирадилар!”.

 

Эксперт фикри. Миллий гвардия фаолиятини психологик қўллаб-қувватлаш маркази бошлиғи, инқирозли муносабатларни бошдан кечираётган оилалар билан психологик ишлаш, девиант хулқ-атворли болалар билан психокоррекция ишлари соҳасида қарийб 30 йиллик тажрибага эга бўлган полковник Ирода Арифходжаева замонавий мактаб ўқувчиларининг барча муаммолари уларнинг ота-оналарининг муаммоларига асосланганлигини билдирди. "Болаларнинг барча жароҳатлари, тенгдошлари ва катталар билан муносабатлардаги муаммолар, ижтимоий меъёрлар ва қонун чегараларини кесиб ўтувчи ҳаракатлар содир этишлари, ҳар хил гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш ва умидсизлик – ота-онаси томонидан болага бўлган муносабат натижасидир. Кўпинча биз ўсмирлардан бошқаларга нисбатан юқори талабларни, қандайдир яхшилик, одатда моддий ёрдам кутиш, уларнинг қобилиятлари ва имкониятларига мутаносиб бўлмаган умидларни кўрамиз. Ва бу ҳам оилавий тарбиянинг натижасидир, аниқроғи унинг йўқлиги. Болалар бемаъни сериалларни, интернетдаги видеоларни томоша қилишади, у ердаги қаҳрамонлар ҳамма нарсага эга, машҳурлик, пул ва ижтимоий мавқе. Аммо бу сериалларда инсон ўзида мавжуд бўлган имкониятларга эришиш йўлини кўрсатишмайди. Ота-оналар фарзандларига муваффақиятнинг нархи оғир эканлигини, баъзан эса машаққатли иш эканлигини тушунтиришмайди. Кўпчилик болалари “бошқалардан кам бўлмасин деб” шунчаки талабларини қондиришади: сўнги русумли айфон хоҳлайсанми? Ол! Брендли кийимларми? Мана. Мактабга қимматбаҳо машинада олиб бориш ва ҳамма уни кўриши керакми? Муаммо йўқ!». Муаммолар ҳаттоки кейинчалик эмас, дарҳол бошланади: синфдошларга бўлган ва синфдошларининг бу болага бўлган муносабати ўзгаради. Бундан ташқари, шундай ота-оналар ҳам борки, улар ўз фарзандлари олдида ўзларини кўрсатишади, атрофдагиларга, ўқитувчиларга қўпол муносабатда бўлишади. Натижада, бола нотўғри тарбия олади, эгоцентрик, худбин бўлиб ўсади. Агар оила моддий бойликни йўқотса, ота-она юқори ижтимоий мавқеини йўқотади, болалардан қандайдир ҳамдардлик ва раҳм-шафқатни кутиш бефойда унда бу фазилатлар тарбияланмаган, унга меҳр, ҳурмат ва ҳамдардлик каби фазилатлар сингдирилмаган. Миллий гвардиянинг вазифаси ҳам айнан шундай оилалар билан ишлашдир. Негаки уларда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, болаларни асраб олган ёки ўрнини босувчи оилалар билан психологик қўллаб-қувватлаш ва психокоррексия ишлари бўйича тўпланган тажрибаси бор, механизм ўрнатилган, воситалар ва ресурслар ҳам мавжуд.

 

Ўқитувчи - давлат ҳимоясида.

 

Халқаро амалиёт кўрсатганидек, ўқитувчиларга ҳурматсизлик муаммоси нафақат бизнинг мамлакатимизда учрайди.

 

Жанубий Кореяда ўқитувчилар 2014-йилда қабул қилинган болаларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга қарши норозилик билдиришди. Қонунга кўра болаларга қарши зўравонликда айбланган ўқитувчилар зудлик билан ишдан озод этилади. Намойишларга Сеул мактабларидан бирида 23 ёшли бошланғич синф ўқитувчисининг ўз жонига қасд қилиши туртки бўлди. "Ота-оналар болаларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонундан фойдаланадилар ва ўз фарзандларининг нотўғри хатти-ҳаракатлари ҳақидаги сўзларни ёмон қабул қилишади. Баъзида эса ўқитувчи томонидан ҳаддан ташқари шафқатсизликда ёлғон ахборот беришади". Натижада, 2023-йилнинг август ойида ўқитувчиларни ўқувчиларнинг ота-оналари томонидан қўпол муносабатда бўлишидан ҳимоя қилувчи қонун қабул қилинди.

 

Мамлакатимизда " Педагог мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши ўқитувчиларни ҳимоя қилишда муҳим қадам бўлди. Шундай қилиб, давлат ўқитувчининг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлишини кафолатлайди (3-модда), 6-моддада эса ("Ўқитувчининг ҳуқуқлари") "Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) томонидан ўқитувчи касбига ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилиш" ҳуқуқи тартибга солинган.

 

Шу тариқа, Миллий гвардия учун бошқа жисмоний ва юридик шахслар сингари ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонун билан ҳимояланган манфаатларини ҳимоя қилиш бевосита вазифадир ("Миллий гвардия тўғрисида"ги Қонуннинг 3-моддаси).

 

 Иккинчидан. "Фақат одамлардан пул олиш учун!»

 

Ота-оналарнинг фарзандларини тарбиялаш ва ўқитиш учун жавобгар эканлиги янгилик эмас. Нафақат бизнинг миллий қонунчилигимиз учун.

 

Биринчидан, Ўзбекистон Конституциясининг 50-моддасига асосан "Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга". Иккинчидан, асосий Қонунимизнинг 77-моддасида ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурлиги белгиланган.

 

Қонунда назарда тутилган жазо чораларига келадиган бўлсак, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисмида ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Қилган ҳуқуқбузарликнинг оғирлигига мутаносиб равишда модданинг жазо чоралари ҳам кучайтирилади. Шундай қилиб, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг болалар учун мажбурий бўлган умумий ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими олишига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, жарима билан чекланмайди. Бу иш базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

 

Хорижий мамлакатларда фарзандларининг дарс қолдираётгани учун ота-оналарга бўлган талаб янада қаттиқроқ.

 

Буюк Британияда ота-оналар фарзандларини таътилдан ташқари маълум кунларга мактабдан олиб кетганликлари учун 60 фунт стерлингдан 2500 фунт стерлинггача (пастки чегара – тахминан 940 минг сўм ва юқори чегара – қарийб 40 миллион сўм) жаримага тортилиши мумкин. Агар улар 21 кун ичида тўланмаса, жарималар миқдори ошади. 28 кундан кейин эса жиноий жавобгарликка тортиш мумкин.

 

Австрияда мактаб таълими 6 ёшдан 15 ёшгача мажбурийдир. Агар мактаб маъмурият ўқувчининг кетма-кет уч кундан ортиқ дарсларни сабабсиз қолдирганлигини қайд этса, ота-оналар 110 дан 400 еврогача (деярли бир ярим миллион сўмдан 5,5 миллион сўмгача) жаримага тортилиши ёки икки ҳафтагача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Ҳеч қандай сабабсиз уч кундан ортиқ дарсларни ўтказиб юбориш маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланиши мумкин.

 

Францияда боланинг йўқлигини оқлай олмайдиган ёки бу ҳақда ёлғон гапирган ота-оналар 135 евро миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Агар дарсларга келмаслик боланинг таълимини хавф остига қўйса, ота-оналар икки йиллик қамоқ жазосига ва 30000 еврогача жаримага тортилиши мумкин.

 

Германияда мактабда ўқиш 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган барча болалар учун мажбурийдир. Ота-оналар директорнинг рухсатисиз болаларни мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Такрорий ҳуқуқбузарликлар жиддий жавобгарликка тортилиши мумкин. Жарималар Германия федерал штатига боғлиқ бўлган бўлиб, Бременда кунига 35 евродан Берлинда 2500 еврогача бўлиши мумкин.

 

Голландияда боланинг дарсни қолдирганлиги учун ота-оналарига кунига 100 евро, ҳар бир оиладан бир ҳафта учун 600 еврогача, икки ҳафта учун эса 900 евро миқдорида жарима солиниши мумкин.

 

Испанияда мактабга бормаслик жарималарга, уч ойдан олти ойгача қамоқ жазосига ва ўта оғир ҳолатларда ҳатто ота-она ҳуқуқларидан маҳрум бўлишига олиб келиши мумкин.

 

Учинчиси. "Таълим жараёнини яхшилаш ва таълим сифатини ошириш керак. Бунинг учун нима қилинмоқда?».

 

Давлатимиз раҳбари таълим сифатини оширишга катта эътибор қаратмоқда.

 

Мақоламизнинг бошида давлат раҳбарининг таълим масалалари бўйича нутқларига ҳаволалар келтирилган. Жорий йилнинг 5-февраль куни бўлиб ўтган ижтимоий соҳалардаги устувор вазифаларни муҳокама қилиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида Юртбошимиз таълим сифатини ошириш бўйича навбатдаги вазифаларни белгилаб берди.

 

"Таълим соҳасида ҳал қилиниши керак бўлган кўплаб масалалар мавжуд. Шунинг учун, ўтган ҳафта катта илмий ва амалий тажрибага эга мутахассисларни бирлаштирган Проект идораси ташкил этилди. Идора Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази билан биргаликда халқаро стандартлар асосида мактабларда математика, физика, кимё, биология ва чет тиллари бўйича ўқув режалари ва дастурларини янгилайди. Ўқувчилар ва ўқитувчилар билимини баҳолашда халқаро тажриба (ПИСА, ТИМСС, ПИРЛС) босқичма-босқич жорий этилади.

 

Яна мингта мактабда Президент мактабларининг ўқув дастурлари жорий этилади. Шу тариқа, уларнинг моддий-техник базаси яхшиланади. Чет тилларида сўзлашувчиларни мактабларга жалб этиш амалиёти кенгаяди”.

 

Шунингдек, мазкур йиғилишда Президентимиз мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш бўйича вазифалар белгилаб, дарслардаги давоматга, тарбияси оғир ўқувчиларга алоҳида эътибор қаратилиб, ота-оналар ва маҳалла раисларининг бу борадаги масъулиятини ошириш орқали “Мактаб – ота-она – маҳалла” занжирини мустахкамлаш чоралари кўрилиши таъкидланди.

 

-"Ушбу ташаббуслар йўлга қўйилса, мактаб таълими бўйича ота-онада масъулият, ўқитувчида мажбурият, ўқувчида ишонч, таълим ва тарбияда сифат, маҳаллада эса назорат бўлади, – деди Президент.

 

– Мактаб нафақат таълим муассасалари, балки ота-оналар, маҳалла фаоллари, бутун жамиятнинг масъулияти. Чунки мактаб мамлакат келажаги пойдеворидир.

 

"Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она" деган мақол замирида ҳам худди шундай ҳақиқат ётади. Шунда ота-оналар фарзандларининг таълим-тарбиясига кўпроқ эътибор беришади. Бугунги замонавий глобаллашган дунёда бу жуда муҳим”.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.