Ўзбекистон

Ўзбекистонда электромобилларга қизиқиш сўна бошлади

Савдоларнинг энг катта пасайиши 3 та вилоятда қайд этилди.

Ўзбекистонда электромобилларга қизиқиш сўна бошлади

 

Йил бошидан буён Ўзбекистон автомобиль бозорида ижобий динамика кузатилмоқда. Энг катта ўсиш 7, фоизга фойдаланилган автомобиллар сегментида, энг кам ўсиш янги маҳаллий енгил автомобиллар сегментида 1 фоизга, электромобилларга қизиқиш эса 7,8 фоизга сезиларли даражада камайди. 

 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳига кўра, йил бошидан буён Ўзбекистон автомобиль бозорида ижобий динамика кузатилмоқда.

 

Энг катта ўсиш 7, фоизга фойдаланилган автомобиллар сегментида, энг кам ўсиш янги маҳаллий енгил автомобиллар сегментида 1 фоизга, электромобилларга қизиқиш эса 7,8 фоизга сезиларли даражада камайди.

 

Бир ой давомида барча автотранспорт воситаларининг сотилиши 8 фоизга ошиб, 144,5 минг донани ташкил этди. Шу билан бирга, ўтган йилнинг январь ойига нисбатан 14 фоизга ўсиш қайд этилди.

 

Бирламчи ва иккиламчи автомобиль бозорларидаги вазият қандай?

Йил бошидан буён Ўзбекистонда 128 мингта енгил автомобиль сотилди. Бу ўтган ойга нисбатан 6 фоизга кўпдир.

Савдоларнинг энг юқори ўсиш суръатлари Навоий, Фарғона ва Бухоро вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, енгил автомобиллар бозори йиллик ўлчовда 8 фоиздан ошди.

Бирламчи автомобиль бозоридаги вазиятга келсак, ой давомида сотувлар 1,4 фоизга ошди. Бирламчи автомобиль бозори йил давомида 22 фоизга ўсди.

Шу билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобилларнинг бирламчи бозори қарийб 1 фоизга ўсди, бир ой давомида 28 минг дона автомобиль сотилди. Йиллик ўлчовда автомобиль бозорининг ушбу сегменти 20 фоизга ўсди.

 

Ўзбекистонда иккиламчи автомобиллар бозори ўсишдан тўхтамаяпти

 

Ой давомида иккиламчи бозорда 96 мингдан ортиқ автомобиль сотилди. Бу аввалги ойга нисбатан 7,6 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, ўтган йилнинг январь ойига нисбатан ўсиш 4,4 фоизни ташкил этди.

 

Енгил хорижий автомобиллар сегменти ва электромобиллар бозоридаги вазият Январь ойида хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 5,7 фоизга ўсди ва 3,47 мингта автомобилни ташкил этди. Йил давомида хорижий автомобиль бозорида сотувлар 37 фоиздан ошди.

 

Ўзбекистонда электромобилларга қизиқиш эса пасая бошлади. Январь ойида енгил электромобиллар савдоси 3,3 мингтани ташкил этди, бу олдинги ойга нисбатан 7,8 фоизга камдир.

 

Савдоларнинг энг катта пасайиши Самарқанд, Хоразм ва Навоий вилоятларида қайд этилди. Йиллик ҳисобда электромобиллар савдоси 7,7 баробарга ошди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда электромобилларга қизиқиш сўна бошлади | Zamon.uz