Ўзбекистон

Бу йил 150-200 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо этиш режалаштирилган

Орол денгизи тубида чўлга чидамли ўсимликлар экиш бошланди.

Бу йил 150-200 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо этиш режалаштирилган

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Экофаол ёшлар томонидан Орол денгизи тубида саксовул экиш ишлари бошланди.

 

 

“Бу йил тузли ва қумли шамоллар ҳосил бўладиган энг заиф жойларда яшил майдонлар яратишни режалаштирганмиз. Президент Шавкат Мирзиёев 100 минг гектар майдонда қўриқланадиган ўрмонзорлар барпо этиш вазифасини қўйди. Биз 150-200 минг гектар майдонга дарахт экишни мақсад қилганмиз. Давлат раҳбари қум ва чанг бўронлари масаласини шахсан назорат қилади ва ҳозирда мамлакатда бу муаммога қарши самарали кураш олиб борилмоқда. Бу муаммони ҳал этишда ўрмон питомникларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Жорий йилда 150 гектар майдонда питомниклар яратиш, у ерда саксовул, черкез, қандим каби чўл ўсимликларини етиштириш кўзда тутилган”, — дейди Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси илмий-тадқиқот институти академиги, лойиҳа раҳбари Зиновий Новитский.

 

Маълумот учун, давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, 2018-2023 йиллар давомида ҳар йили вилоятлардан келган ёрдамчилар, Ўрмон хўжалиги агентлиги ва маҳаллий фуқаролар иштирокида кўплаб майдонларга чўл ўсимликлари экилди. Ўтган 5 йил давомида Орол денгизи тубида 1 миллон 730 минг гектар ўрмонзор барпо этилди, яъни 17 минг км квадрат майдон кўкаламзорлаштирилди.

 

 

2024 йилда жами 150-200 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо қилиш режалаштирилган. Бугунги кунгача ўрмон хўжаликлари томонидан 192,63 тонна чўл ўсимликлари уруғлари, жумладан, 71,96 тонна саксовул, 120,67 тонна қорабароқ чўл ўсимликлари терилиб, экишга тайёрланди. Шунингдек, 2,7 минг гектар майдонда саксовул, қандим, черкес каби чўлга чидамли ўсимликларнинг уруғ ҳамда кўчатлари экилмоқда.

 

Аввалроқ Мўйноқ тумани ҳамда Оролбўйи ҳудудига 350 туп черкез ва қандим ўсимликлари экилганди.

 

Мақсад "Яшил қопламалар" — ҳимоя ўрмонларини яратиш, ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш, зарарли туз ва чанглар кўтарилишининг олдини олишдир.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бу йил 150-200 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо этиш режалаштирилган | Zamon.uz