Мусулмон меъморий эпиграфикасида тез-тез такрорланувчи ибора қайси?
У Оқсарой битикларида ҳам кўп учрайди.

Суратдаги Оқсарой битикларида мусулмон меъморий эпиграфикасида тез-тез такрорланувчи ибора ҳам бор.
Яъни мусулмон меъморий эпиграфикасида тез-тез такрорланувчи – الملك لله «Мулк Аллоҳникидир» ибораси Оқсарой битикларида ҳам кўп учрайди. Мазкур ибора тўрт марта такрорланган.
Мавзу доирасида батафсил “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” нашри остида чоп этилган Қашқадарё вилоятига бағишланган китоб-альбомида танишиш мумкин.
Лойиҳа бош ҳомийси – Eriell-Group нефть хизматлари компанияси.







