“Яллама” чегара божхона постида салкам 1 миллиард сўмлик товарлар тўхтатиб қолинди
Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

“Яллама” чегара божхона пост орқали юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятининг номига олиб келинган товарлар юкланган “Volvo” русумли бўлган автотранспорт воситаси ўтказилган божхона кўриги натижасида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати 950 миллион сўмлик ҳар хил турдаги товарлар борлиги аниқланди.


Эслатиб ўтамиз, жисмоний ва юридик шахслар амалдаги тартибларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтишда ўзлари билан олиб кетаётган товар вa моддий бойликларни белгиланган меъёрлар асосида ишончли вa тўғри декларацияланиши учун қонун ҳужжатларга мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.







