Ўзбекистон

IT таълим соҳасида хусусий секторни қўллаб-қувватлаш муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазирлигида ташкил этилган форум малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, ёшлар ва хусусий секторни қўллаб-қувватлашга бағишланди.

IT таълим соҳасида хусусий секторни қўллаб-қувватлаш муҳокама қилинди

 

Форум юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, ёшлар ва хусусий секторни қўллаб-қувватлашга бағишланди.

 

Тадбирда рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этиб, IT-таълимни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, белгилаб берилган вазифалар ва қарорлар ижросини таъминлаш борасида керакли маълумотлар бериб ўтди.  

 

 

Хабарингиз бор, “Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2024 йил 1 февралдаги Президент қарорига асосан “IT-Talents” дастури жорий этилган эди.  

 

Мазкур форумда юқоридаги қарорнинг ижро механизми ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.  

 

 

“IT Talents” дастури — IT-Парк резиденти бўлган IT-хизматларни экспорт қилувчи компанияларга юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб берувчи нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган лойиҳа ҳисобланади.  

 

Юқоридаги қарорга асосан, 2024 йил 1 мартдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси бундай ташкилотга ишга жойлашган ҳолларда эса 105 бараваригача бир марталик рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.  

 

 

Инглиз тилини билиш бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби жорий этилади.  

 

Форум давомида бугунги кунда ўқув марказлар учун яратилаётган имкониятлар, IT-экспорт компанияларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжи ҳамда IT-курсларга бўлган талаблар, шунингдек, бизнесни ривожлантиришга доир фойдали маълумотлар тақдим этилди.  

 

Шунингдек, тадбир давомида IT-хизматлар экспорти билан шуғулланувчи йирик компанияларнинг соҳа мутахассисларига бўлган эҳтиёжи ва талаблари ҳамда IT-соҳасидаги ўқув марказларида сифатли кадрлар тайёрлаш тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.  

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

IT таълим соҳасида хусусий секторни қўллаб-қувватлаш муҳокама қилинди | Zamon.uz