Ўзбекистон

“Ўзбекистон маданий-гуманитар соҳада амалга ошираётган лойиҳаларидан ҳайратдаман”

Dynamic Travel ҳаммуассиси Тошкентга ташриф буюрди.

“Ўзбекистон маданий-гуманитар соҳада амалга ошираётган лойиҳаларидан ҳайратдаман”

 

WOSCU офисига Ўзбекистоннинг Хитойдаги сайёҳлик салоҳияти вакили Элла Лю Жингвен ва Dynamic Travel ҳаммуассиси Бурхан Авчи ташриф буюришди. Учрашув Эриелл Гроуп нефть-сервис компанияси ташаббуси ва кўмагида ташкил этилди.

 

Элла Лю Жингвен ва Бурхон Авчи WOSCU лойиҳалари билан танишиб, Бутунжаҳон жамиятининг Жанубий Корея ва Хитой Республикаси музейлари ва кутубхоналари билан келгусидаги ҳамкорлигини муҳокама қилдилар.

 

“Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар соҳада амалга ошираётган лойиҳаларидан чин дилдан ҳайратдаман ва WOSCU томонидан ўз аждодларининг миллий хотираси ва ютуқларини асраб-авайлаш ва оммалаштиришга қаратилаётган юксак эътибордан ғоят мамнунман”, — деди Элла Лю Жингвен.

 

“Мен Хитой музейлари коллекцияларига бағишланган янги мукаммал жилдларни нашр этишни ташкил қилиш учун бор кучимни ишга соламан”.

 

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда WOSCU томонидан “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги “Суғдиёна: Ипак йўлининг юраги” номли китоб-альбомни чоп этилган ҳамда ҳужжатли фильм суратга олинган эди. Хитой илмий муассасалари билан ишлашнинг янги босқичи бир вақтнинг ўзида бир нечта йирик коллекцияларни, жумладан, Хитой Миллий музейи коллекциясини, Хитой Халқ Республикаси Ижтимоий фанлар академияси Археология институти, Синжоу шаҳар музейи ва бошқаларни қамраб олади. Шу билан бирга, Дйнамис Травел ҳаммуассиси Бурхон Авчи Жанубий Кореяда ўзбек коллекциясига бағишланган альбом яратиш бўйича ишларни мувофиқлаштиришда иштирок этишга рози бўлди.

 

Шунингдек, ҳамкорлар мамлакатда ва хорижда Ўзбекистон маданий меросига оид қўшма тадбирлар ва кўргазмалар ўтказишга келишиб олдилар.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Ўзбекистон маданий-гуманитар соҳада амалга ошираётган лойиҳаларидан ҳайратдаман” | Zamon.uz