Андижондаги бозорда ёнғин чиққани айтилди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда Андижон шаҳридаги Янги бозор ҳудудида ёнғин чиққани айтилган видеолар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Ҳолат кеча, 20 февраль куни Андижон шаҳрининг Бобуршоҳ кўчасида юз берган. Унда 4 квадрат метр майдонда тўпланган ахлат уюмлари ёнган.
Ёнғиннинг тахминий сабаби очиқ оловдан эҳтиётсизлик (тамаки маҳсулоти) экани хабар қилинган.
Ёнғинда фуқароларнинг куйган ёки тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғинга 1 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб этилган.







