Ўзбекистон

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ: тезкор, қулай ва сифатли хизматлар

Мижозлар пойтахт марказида жойлашган мазкур банк хизматларидан фойдаланиши учун барча шароитлар яратилган.

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ: тезкор, қулай ва сифатли хизматлар

 

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Тошкент шаҳар банк хизматлари офиси замонавий талаблар асосида капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

 

 

Тантанали очилиш маросимида банк Кузатув кенгаши ҳамда Бошқаруви аъзолари иштирок этди.

 

 

Мижозлар пойтахт марказида жойлашган мазкур банк хизматларидан фойдаланиши учун барча шароитлар яратилган. Хусусан, ходимлар универсаллашди. Яъни эндиликда мижозлар битта ходим орқали барча операцияларни амалга ошириш имконияти яратилди. Тез ва сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қуйилди ва бу банк секторида кўрсатиладиган хизматлар бозорининг энг асосий талабларидан биридир.

 

 

Шу билан бирга, ходимларни мижозларга йўналтирилганлик модели асосида ўқитиш тажрибаси йўлга қўйилди. Бу эса мижозлар билан ишлаш жараёнларининг янада самарали ва сифатли ташкил этилишидаги инсон омили такомиллашувини таъминлаши билан аҳамиятлидир.

 

 

"Бугун юртимизда тадбиркорлик йўналишида фаолият юритиш учун ишчанлик шижоати бўлса бас. Бошқа амалий ва молиявий масалалар бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари яқин кўмакчи, ҳамкорга айланган. Ўзимиздан қиёс. Кўп йиллардан буён ушбу банк мижозиман. Менга банкдаги тезкорлик ёқади. Масалан, бугун 10 минут ичида ишим битди", — дейди тадбиркор Роҳила Шарипова.

 

Очилиш маросими доирасида ОАВ ходимлари учун Пресс-тур ҳам ташкил этилди. Журналистлар банкда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ: тезкор, қулай ва сифатли хизматлар | Zamon.uz