Ўзбекистон

Кинематография агентлиги директори нодавлат телеканаллар раҳбарлари билан учрашди

Йиғилишда телеканаллар билан ҳамкорлик асосида тенг шерикликда сериаллар ишлаб чиқарилиши келишиб олинди.

Кинематография агентлиги директори нодавлат телеканаллар раҳбарлари билан учрашди

 

Тошкентдаги Renessans киноуйида Кинематография агентлиги директорининг нодавлат телеканаллар раҳбарлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

 

Унда "Mening yurtim", "Milliy", "Renessans", "Sevimli", "Zo'r TV" ҳамда ЎзММА раҳбар ва ходимлари, режиссёрлар иштирок этди.

 

Давра суҳбати 2023 йил декабрь ойида Президент раислигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Йиғилишда давлат раҳбари томонидан миллий сериалларни ғоявий-бадиий ва техник жиҳатдан жозибали, ҳамма қизиқиб кўрадиган даражага етказиш зарурлиги таъкидланган эди. 

 

Шу мақсадда Кинематография агентлиги нодавлат телеканаллар ўртасида “Ҳар бир сериал бир миссия” номли сериал лойиҳалари учун танлов эълон қилди. Учрашувда ғолиб деб топилган сериал лойиҳалари Агентликнинг 2024 йил тематик режасига киритилиши ва улар асосида телеканаллар билан ҳамкорлик асосида тенг шерикликда сериаллар ишлаб чиқарилиши келишиб олинди.

 

Шунингдек, йил давомида  200 дан ортиқ киномаҳсулотларни телеканалларга тақдим этилиши белгилаб олинди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.