Ўзбекистон

Етим болаларга уй бериш тартиби ўзгармоқда

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу масалага оид бир қатор топшириқлар берди.

Етим болаларга уй бериш тартиби ўзгармоқда

 

Ота-она меҳридан маҳрум бўлиб улғайган бола вояга етгач, жамиятда ўз ўрнини топиши учун унга керак бўладигани етарли таълим, касб-ҳунар ва иш билан таъминланишдир. Аммо, яна бир муҳим жиҳат борки, бу давлатнинг алоҳида ресурсларини ҳамда ўта шаффоф ва адолатли тизим бўлишини талаб қилади.

 

Гап етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга уй-жой бериш тизими ҳақида бормоқда.

 

Куни кеча бўлиб ўтган селекторда Президент Шавкат Мирзиёев ушбу масалага атрофлича тўхталиб, бир қатор топшириқлар берди ва тизим тубдан қайта кўриб чиқилишини айтди.

 

Бунда:

— “Инсон” марказлари томонидан ҳақиқатда уй-жойга муҳтож ёшлар рўйхати шакллантирилади;

 

— Уларга бериладиган уй-жойнинг нархи бозор баҳосидан келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида белгиланади.

 

Ҳозирда ҳудудидан қатъи назар, 1 хонали (25 квадрат метр) уй учун 132 миллион сўм ажратилаяпти. Лекин, бу нархга уй-жой деярли йўқ.

 

Шундан келиб чиқиб, жорий йилда бу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар 140 миллиард сўмга етказилади (ўтган йили вилоятларга 72 миллиард сўм берилган).

 

Вилоят ҳокимлари 1 июнга қадар навбатда турган 500 нафар етим болаларни уй-жой билан таъминлашга шахсан масъул этиб белгиланди.

 

Бунда, ҳокимлар – етим болалар учун уй-жой топиш ва уларни жойлаштиришга, Ижтимоий ҳимоя агентлиги эса, уй-жой сотиб олишни молиялаштиришга масъул бўлади.

 

Ушбу масала ота-онасиз улғайган, энди эса яшашга жойи бўлмаган ёшлар учун энг долзарб муаммога айланган. Шу сабабли, уни асло ортга суриш мумкин эмас.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Етим болаларга уй бериш тартиби ўзгармоқда | Zamon.uz