Ўзбекистон

Фарғонада куёв келинни алдаб, тўй куни қочиб кетди

У, шунингдек, келинни анча пулга чув туширган.

Фарғонада куёв келинни алдаб, тўй куни қочиб кетди

 

Маълумотларга кўра, келин-куёв телевизордаги реклама ортидан танишиб қолади. Шундан сўнг Тошкентда яшовчи куёв Марғилонга келиб, келинни турли йўллар билан алдаб, ундан пул ундиради.

 

Д.Сафарова уни излаб келган К.Шуҳратовни кўргач, гўёки "бир неча йилдан буён ўзи кутган инсонни учратгандек бўлади". Йигитнинг барча талабларини ҳеч шубҳаланмай бажаради. Жумладан, К.Шуҳратов унга уйланиш мақсадида "уйини таъмирлаш учун" пул сўраганда, тўплаб юрган барча пулларини беради. Йигит уни деб тайёр ишини ташлаб келганини айтади, келгусида таксичи бўлиб ишлаши учун машина сотиб олишга ёрдам сўраганда, ҳеч иккиланмай ота-онасидан пул олиб беради.

 

К.Шуҳратов Д.Сафарова тўйгача никоҳдан ўтиб, яшаб туриш таклифини беради. Сўнг, Д.Сафарова никоҳ ўқитиб ўз уйидан К.Шуҳратовга жой беради. Рўзғор харажатларини барчасини Д.Сафарованинг ўзи кўтаради.

 

Д.Сафарованинг ота-онаси ва ака-укалари "куёвдан" тўй қилишни, никоҳни эл-юртга ошкор қилишни сўрай бошлайди. К.Шуҳратов Фарғона шаҳридаги тўйхонада дабдабали тўй қилишига Д.Сафарова ва унинг яқинларини ишонтириб, тўй кунини белгилайди. Ҳатто таклифномаларни Д.Сафарованинг яқинларига тарқатиб, ҳаммани тўйга таклиф этади.

 

Маълум бўлишичаа, К.Шуҳратов оилали, икки нафар фарзанди бор экан. Уларга ишлаб, пул топиб келишини айтиб, уйидан чиқиб кетган.

 

Суд ҳукми билан фирибгар К.Шуҳратов 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Фарғонада куёв келинни алдаб, тўй куни қочиб кетди | Zamon.uz