Қатарда “Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана” кўргазмаси очилди
Унда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этмоқда.

Қатарнинг Доҳа шаҳрида “Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана” кўргазмаси очилди. Унда Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева иштирок этмоқда.
"Ушбу тадбирда ҳам маҳаллий, ҳам минтақавий, ҳам глобал миқёсда дизайн соҳасига оид илғор тажрибалар алмашинуви бўлиб ўтади. Ундаги иштирокимиздан мамнунман.
“Срафтинг Узбекистан: Традитион ин Тҳреадс” кўргазмасида Ўзбекистоннинг бой ҳунармандчилик анъаналари билан замонавий ижод уйғунлигини намойиш этмоқдамиз. Кўп асрлик тарихга эга ҳунармандчилигимизнинг бебаҳо мероси бизни анъана ва маданиятимизни асраб-авайлашга ундайди.
Қатар Музейлар идораси вакилларига глобал маданий алмашинувни ривожлантириш ва бадиий инновациялар яратиш йўлидаги ҳаракатлари, шунингдек, Биенналега таклиф учун миннатдорчилик билдираман", деб ёзган Мирзиёева ўзининг Телеграм-каналида.







