Ўзбекистон

Шаҳрисабзда ўқувчи “замдиректор” билан муштлашди

Ҳозирда уларнинг иккаласи ҳам шифохонага ётқизилган.

Шаҳрисабзда ўқувчи “замдиректор” билан муштлашди

 

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги мактабларнинг бирида директор ўринбосарининг кўзига юқори синф ўқувчиси мушт туширгани, бироқ чора кўрилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 19 февраль куни соат 10:45 ларда Шаҳрисабз шаҳар 1-сонли ўрта умум таълим мактабда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Sh.Kenjayev дарс вақтида ўқувчилар дарсга кирмасдан қор ўйнагани учун уларга  дарсга киришларини гапириб, мактаб синфхонасига киргизмоқчи бўлган.

 

Шу пайтда 10-«Ф» синф ўқувчиси J.Boqiyev Ш.Кенжаевга қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг Sh.Kenjayev ўқувчини хонасига олиб кириб гаплашган ва уни урган, шунда ўқувчи ҳам Sh.Kenjayevning юз қисмига мушт туширган.

 

Ҳозирда ўқувчи ва ўқитувчи шифохонага ётқизилган. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар  текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"