Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: ҳудудлар маълум қилинди
Ўрта босимли газ қувурида аниқланган сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш учун таъмирлаш ишлари олиб борилади.

2026 йил 2 ноябрь куни Тошкент шаҳри Миробод туманининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминотида вақтинчалик чекловлар жорий этилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Қўйлиқ даҳаси, Янги Қўйлиқ кўчасидаги ўрта босимли газ қувурида аниқланган сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш учун таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли соат 10:00 дан 14:00 га қадар қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:
-
Қўйлиқ даҳасининг 1–4-даҳаларидаги 51 та кўп қаватли уйда жойлашган 4 200 та хонадон;
-
Олтинкўл ва Қорасув маҳаллаларидаги 22 та кўп қаватли уйда жойлашган 516 та хонадон;
-
Олтинкўл ва Қорасув маҳаллаларидаги 1 455 та ерли хонадон.
Шунингдек, Қўйлиқ даҳасидаги айрим корхоналар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, жумладан, нонвойхоналар ҳамда Олтинкўл ва Қорасув маҳаллаларидаги улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти чекланади.
Бундан ташқари, 2-тор Фарғона йўли кўчасида табиий газ босими пасаяди.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланади.








