Ўзбекистон

Фарғонада салкам 1 ярим миллиард сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган

ДХХ ҳудудлардаги қонунбузарликларга чек қўйди.

Фарғонада салкам 1 ярим миллиард сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда “Ўзэнергоинспекция” билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди. 

 

Жумладан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1973 й.т. шахс ўз қариндошининг яшаш хонадонида 10 та "Bitmain Antminer" русумли майнинг қурилмаларини электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, 2021-2024 йиллар давомида майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиши натижасида, давлат манфаатларига 638 млн. 274 минг сўм миқдорида зарар етказган.

 

Фарғона шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. шахснинг хонадонида 11 дона, қуввати 14,85 киловатт бўлган "Antminer" русумли майнинг қурилмалари яширин равишда электр тармоғига уланиб, 320 млн. 118 минг сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган.

 

Бошқа ҳолатда эса Фарғона шаҳрида яшовчи, 1971 й.т. фуқарога тегишли хонадон кўздан кечирилганда, 6 дона, қуввати 12,4 киловатт бўлган "Antminer" русумли майнинг қурилмалари электр тармоғига ноқонуний уланиб, электр таъминоти корхонасига 293 млн. 284 минг сўмлик зарар етказилган.

 

Яна бир ҳолатда, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. шахс ўзининг онасига тегишли хонадонда криптовалюта ишлаб чиқариш фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиб, "Antminer" русумли 3 дона майнинг қурилмаларидан фойдаланиши натижасида, электр энергияси бўйича давлат манфаатларига 77 млн. 585 минг сўм миқдорида зарар етказган.

 

Аниқланган ушбу ҳолатларда давлатга етказилган зарар жами 1 млрд. 329 млн. 261 минг сўмни ташкил этади.

 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Фарғонада салкам 1 ярим миллиард сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган | Zamon.uz